A+ A A-

А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида Ёшлар кунига бағишлаб “Ёшлар бизнинг келажагимиз” деб номлаган тадбир бўлиб ўтди.

А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида Ёшлар кунига бағишлаб “Ёшлар бизнинг келажагимиз” деб номлаган тадбир бўлиб ўтди.

Хаммамизга маълумки дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади. Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган. Бунга жавобан ёшларимиз билим ва салоҳияти билан нафақат юртимиз, балки жаҳон миқёсида ўзларини намоён этаётир.
Хукуматимиз томонидан ёшларга жуда катта ишонч ва шароитлар яратиб берилмокдаким вакт ўтиб Ўзбекистон ушбу ўзининг ёшлари ортидан бутун дунёга ўзини намоён этиши муқаррардир. Юртимизда 30 июнь “Ёшлар куни” деб эълон қилиниши барча жойларда кўтаринки рухда турли туман тадбирлар оркали нишонланиш анъанага кириб қолган.
Худди шундай тадбир Самарканд вилоят АКМ ходимлари томонидан жорий йилнинг 28 июнь куни марказий кутубхонанинг таъмирлаш муносабати билан вактинчалик кўчиб ўтган Самарканд шахар Хўжа Ахрори Вали кўчасида жойлашган биносида уюштирилди.
Унда Ёзувчилар уюшмаси Самарканд вилоят бўлими аъзоси Намоз Хамроев, “Садоқат” тўгараги аъзоси шоир Отабек Ўроқов, Самарканд ёшлар иттифоқи кенгаш аъзоси Пўлатбек Эргашев, Самарканд шахар баркмол авлод ракс тўгараги аъзолари, ТАТУ Самарканд филиали амалиётчи талабалар, Ҳ.Олимжон номидаги вилоят драмма театри, Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази харбий аскарлари, фаол китобхонлар, Хўжа Ахрори Вали маҳалла ахолиси иштирок этишди.
Кутубхона мутахассислар томонидан 120 та электрон ва матнли китоблардан иборат адабиётлар кўргазмаси ва тадбир дастурлари намоиш этилди. Табирда сўзга чиққан хамкор ташиклот вакиллари юртимизда ёшларга қаратилган ғамхўрликлардан миннатдор эканликларини баён этишди. Тадбир дастури Самарканд Давлат Университети талабаси Пўлатжон Эргашев томонидан ижро этилган қўшиқлар гулдастаси ва ракслар билан давом этди.
Ушбу тадбирдан кутилган натижа эса ёшларимизни китобга қайтариш, мутолаага дўст қилиш, аҳоли, айниқса ёшлар дунёқарашини кенгайтириш, интеллектуал савиясини ўстириш, маънавий оламини бойитишга оид илмий-маърифий, бадиий адабиётлар билан таништириш каби мақсадга яна бир қадам десак муболаға бўлмайди.

Kutubxona haqida

Samarqand viloyat kutubxonasi dekabr 1911 yilda ochilgan edi. Kutubxona tashkilotchilaridan biri mashhur etnograf va arxeolog VL Vyatkin bo'ldi. Batafsil ...

Ish tartibi

Kutubxona 09:00 dan 18:00 gacha, shanba 09:00 dan 17:00 gacha ochiq. Yakshanba - dam olish kuni.
Har oyning oxirgi juma - sanitariya kuni.

Bog‘lanish

140129, Samarqand sh, Universitet hiyoboni, 21
Tel.: (8366) 2398360, 2398163
Faks: 2398163
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. 
Web: http://libsamarkand.uz

Copyright © 2015-2019 A.S.Pushkin nomidagi Samarqand viloyat axborot-kutubxona markazi