A+ A A-

Қорақалпоқ адабиётининг атоқли адибларининг ижодларини ўрганамиз.

Қорақалпоқ адабиётининг атоқли адибларининг ижодларини ўрганамиз.

Самарканд вилоят хокимининг  2019 йил 14-март 07-07/433 сонли хатига биноан Миллий адабиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган атоқли адиблар, Ўзбекистон қаҳрамонлари, Ўзбекистон халқ шоири Ибройим Юсупов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тўлепберган Қаипбергенов, адабиётшунос олим Озод Шарофиддинов таваллудларининг 90 йиллиги муносабати билан вилоят хокимлиги,  Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси вилоят бўлими ҳамда А.С.Пушкин номидаги Самарканд вилоят АКМ томонидан ўтказиладиган маънавий маърифий ва адабий бадиий анжуманларнинг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.  
    
Ушбу режани амалга ошириш максадида АКМда 2019 йил 17-май куни “Адабиёт сарҳад билмайди” мавзусида таниқли халқ шоири Иброҳим Юсуповнинг ҳаёти ва ижодига бағишлаб маънавият соати “Кичик мутаҳассисларни тайёрлаш маркази” қошида ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида, 18-май куни ”Истеъдод жилолари ва маънавият посбонлари” мавзусида  Ўзбекистон қаҳрамони Иброҳим Юсуповнинг ижодига бағишлаб асарлар такдимоти Самарканд Давлат Университети хамкорлигида,21-май куни замонавий қорақалпок адабиётининг йирик вакили Тўлепберген Қаипбергеновнинг “Бахт лирикаси”, “Ҳар кимнинг ўз замони бор”, “Тўмарис” шеърий ва бадиий публицистик тўпламлари асосида китобхонлар конференцияси ташкил этилди. 

Ушбу тадбирларда ёзувчилар асарлари буйича китоб  кўргазмалар, ва матбуот сахифаларида номли кўргазмалар хамда илмий-услубият бўлими томонидан нашр этилган “Истеъдод жилолари ва маънавият посбонлари”, “Ўзбекистон Қахрамони Озод Шарофиддинов замондошлар хотирасида” номли мультимедиалари   тақдимоти ўтказилди. 

Kutubxona haqida

Samarqand viloyat kutubxonasi dekabr 1911 yilda ochilgan edi. Kutubxona tashkilotchilaridan biri mashhur etnograf va arxeolog VL Vyatkin bo'ldi. Batafsil ...

Ish tartibi

Kutubxona 09:00 dan 18:00 gacha, shanba 09:00 dan 17:00 gacha ochiq. Yakshanba - dam olish kuni.
Har oyning oxirgi juma - sanitariya kuni.

Bog‘lanish

140129, Samarqand sh, Universitet hiyoboni, 21
Tel.: (8366) 2398360, 2398163
Faks: 2398163
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. 
Web: http://libsamarkand.uz

Copyright © 2015-2019 A.S.Pushkin nomidagi Samarqand viloyat axborot-kutubxona markazi