A+ A A-
Ўзбекистон  Республикаси Президентининг  2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича копмплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сон қарори бўйича тасдиқланган комплекс чора-дастурининг 14-бандида белгиланган ахборот-кутубхона муассасаларида “Китобхонлар клуби” ни ташкил этиш бўйича берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида А.С. Пушкин номидаги Самарқанд  вилоят Ахборот-кутубхона марказида яна бир янги “Билимдонлар клуби”нинг очилиши 2019 йил 20 сентябрда бўлиб ўтди. Клубни  Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири Н.Мирзаева очиб берди. Шундан сўнг Абонемент сектори мудири Раҳимова Г.М. китобхонларга клуб ҳақида қисқача маълумот берди. Кейин эса Ахборот-библиография бўлими 1-тоифали кутубхоначиси Воҳидова Н. “Китобхонлар…
Batafsilroq ...
2019 йил 19 сентябр куни Самарқанд Қурилиш ва Ҳунармандчилик коллежи ва Самарқанд вилоят А.С.Пушкин номидаги Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини Абонемент сектори мудири Раҳимова Г.М. очиб берди ва янги “Билимдонлар клуби” очилиши ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг  клуб раҳбарлари Воҳидова Нигора, Нуриддинов Зафар клуб ҳақида қисқача маълумот бериб ўтишди. Давра суҳбати сўнггида Нуриддинов Зафар талабаларга ахборот-кутубхона маркази ҳақида тўлиқ маълумот келтирилган флаер тарқатди.
Batafsilroq ...
Тадбирни Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази китобхонлар клуби раиси Исмоилов Умеджон Абдулла Қаҳҳор ҳақида қиска маълумот бериб сўз навбатини Самарқанд Давлат Университети филология фанлари доктори, профессор А.Н. Носировга берди. У киши Ўзбекистон халқ ёзувчиси, ўзбек адабиёти ва санъати ривожига беқиёс ҳисса қўшган адиб Абдулла Қаҳҳорнинг ижодида ўзбек халқининг ҳаёти, инсоннинг ички ва рухий ҳолати тўғрисида сўзлаб бердилар. Тадбир давомида СамДУ талабаси Н. Рўзиева Абдулла Қаҳҳорнинг “Анор”асарини мазмун моҳиятини тадбир иштирокчиларига кенг очиб берди. А.С. Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот кутубхона маркази фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлим мудири Н. Мирзаева АКМида мавжуд бўлган ёзувчининг айрим адабиётларини шархлаб, иштирокчиларни китоб ўқишга ундади. Шундан сўнг,…
Batafsilroq ...
Ўзбек халқи орасида “Меҳнат қилган элга азиз” деган ибора бор. Дарҳақиқат шундай инсонлар борки улар оддий ишчи бўла туриб жамоа ва корхоналарда ўз ўрни ва ўз мавқеига эгадирлар. Бундай кишиларга таъриф берилса оддийгина ўз касбининг устаси дея қоламиз. Худди шундай инсонлардан бири А.С.Пушкин номидаги Самарканд вилоят ахборот кутубхона маркази хўжалик ишлари бўйича масъул ходими ҳамда бошланғич касаба уюшмаси фаоли Дилором Мажидовна десак муболаға бўлмайди. Бу инсон ўз касбини ва инсонларни севади, доим кимгадир ёрдам беришга кўмаклашишга ҳеч бўлмаганда ўзининг маслаҳатини беришга интилиб яшайди. АКМ жамоаси Дилором Бакаевани қутлуғ 60 ёши муносабати билан “Улуғ ёшингиз муборак” номли юбилей кечаси ўтказилди. Унда…
Batafsilroq ...

Kutubxona haqida

Samarqand viloyat kutubxonasi dekabr 1911 yilda ochilgan edi. Kutubxona tashkilotchilaridan biri mashhur etnograf va arxeolog VL Vyatkin bo'ldi. Batafsil ...

Ish tartibi

Kutubxona 09:00 dan 18:00 gacha, shanba 09:00 dan 17:00 gacha ochiq. Yakshanba - dam olish kuni.
Har oyning oxirgi juma - sanitariya kuni.

Bog‘lanish

140129, Samarqand sh, Universitet hiyoboni, 21
Tel.: (8366) 2398360, 2398163
Faks: 2398163
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. 
Web: http://libsamarkand.uz

Copyright © 2015-2019 A.S.Pushkin nomidagi Samarqand viloyat axborot-kutubxona markazi