A+ A A-

“Китобларга яширинган бахт калити” тадбири кўтаринки рухда ташкил этилди. Ушбу тадбир 2019 йилнинг 11 июль куни     Самарканд  кичик сержантларни тайёрлаш  мактабига қарашли Ё.Турсунов номли болалар оромгоҳи А.С.Пушкин номидаги Самарканд вилоят ахборот кутубхона маркази ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди.  Жами 320 нафар иштирокчилар қатнашган бу тадбирни  АКМ ходими Умеджон  Исмоилов  ва илмий  услубият бўлим мудири Махбуба Куловалар кириш сўзи билан очиб беришди.

Сўнг оромгоҳ тарбияланувчилари ўртасида “Омад шоу”, “Қувнок ўйин”, “Бахтингни синаб кўр” номли ўйинлар ўтказилди. Иштирокчиларга Гулбхор Рахимова томонидан  “Мовий жомадон” такдимоти катта қизиқиш уйғотди.  Жами 7 отряддан 280 нафар болалар  “Китобларга яширинган бахт калити” тадбирида фаол иштирок этишди.

Оромгохда “Эртаклар салтанатига сайёхат”, “Китоб билан ёз – ўтмоқда жуда соз” деб номланган китоблар кўргазмаси ташкил этилиб унда жами 65 та янги адабиётлар такдимоти ўтказилиб болалар томонидан катта қизиқиш билан кабул қилинди.

Тадбирда фаол иштирок этган  15 нафар тарбияланувчиларга АКМ томонидан  Фахрий ёрлик ва китоблар совға қилинди.

АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА.

Nashr qilingan Yangiliklar

Самарқанд вилоят ҳокимиятида кутубхона ташкил қилинди. Ушбу кутубхонани ташкил қилинишида А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят Ахборот - кутубхона маркази мутахассислари З.Джунаидова ва Н.Вохидова 2 кунлик амалий ёрдамга юборилди. 

Кутубхонадаги мавжуд турли тиллардаги бадиий адабиётлар, соҳага доир  адабиётларга техник ишлов берилди. 

2019 йил 28 июнда Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказининг бўлим, секторлари ва Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта муҳим ташаббусларидан тўртинчиси яъни, ёшлар маънавиятини юксалтириш, ёшларимизни китобга қайтариш, мутолаага дўст қилиш. Улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, китобни севишни ўргатиш мақсадида “Мовий Жамадон” лойиҳаси бўйича китоблар тақдимоти ўтказилди.

Kutubxona haqida

Samarqand viloyat kutubxonasi dekabr 1911 yilda ochilgan edi. Kutubxona tashkilotchilaridan biri mashhur etnograf va arxeolog VL Vyatkin bo'ldi. Batafsil ...

Ish tartibi

Kutubxona 09:00 dan 18:00 gacha, shanba 09:00 dan 17:00 gacha ochiq. Yakshanba - dam olish kuni.
Har oyning oxirgi juma - sanitariya kuni.

Bog‘lanish

140129, Samarqand sh, Universitet hiyoboni, 21
Tel.: (8366) 2398360, 2398163
Faks: 2398163
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. 
Web: http://libsamarkand.uz

Copyright © 2015-2019 A.S.Pushkin nomidagi Samarqand viloyat axborot-kutubxona markazi