A+ A A-

“Speaking club” ташкил килинди

Nashr qilingan Yangiliklar

Куни кеча 25.02.2019 соат 14:00 да А.С.Пушкин номидаги вилоят кутубхонасининг 3 қават “Чет тиллар адабиётлари ўқув зали”да жаноб Петер Барсоум ҳамда Катрина Ашрафлар томонидан “Speaking club” бўлиб ўтди. Жаноб Петер Барсоум аслида шартнома асосида Самарканд Давлат чет тиллар иститутининг инглиз тили филология факультетида инглиз тилидан дарс берадилар. Катрина Ашрафар эса Самарканд Давлат Университетининг  инглиз тили ўқитувчиси. Икки ўқитувчи ҳам мамлакатимизга Америка Қўшма Штатларидан шартнома асосида ташриф буюрган.

Азиз китобхонлар “Speaking club” мутлақо бепул ва бу сиз азизларнинг инглиз тилида тинглаш, сўзлаш қобилиятингизни оширишга катта ёрдам беради.

Кўп сонли қизиқувчи китобхонларимизнинг истаклари асосида энди Speaking club ҳар ҳафта душанба куни 14:00 дан 15:30 гача давом этади.

Иштирокингиздан ҳурсанд бўламиз!

Ҳурмат билан “Чет тиллар адабиётлари ўқув зали” ҳодимлари.

Ҳурматли китобхонлар бизнинг Ахборот кутубхона марказимизда “Ҳуқуқий ахборот” сектори ўз фаолиятини олиб бормоқда. Бўлимимизда бугунги кунда 1000 га яқин ўзбек ва рус тилларида ҳуқуқий адабиётлар мавжуд. “Ҳуқуқий ахборот сектори” ўз йиллик иш режасига ега бўлиб ҳар хил китоб кўргазмалари ва оммавий тадбирларни олиб боришни ўзига мақсад қилган. Ҳуқуқий адабиётлар нафақат бизнинг ҳуқуқ, конституция бўйича билимларимизни бойитади балким биз акс жамиятда ижтимоий шахс сифатида ривожланишда ва камол топишда катта кўмакдир. Бизнинг сектордан китобхонлар ўзларинг ҳуқуқ бўйича қизиқтирган саволларига аниқ ва батафсил жавоб олиш имкониятига эгадирлар. Ундан ташқари бизнинг секторимизда ижтимоий сиёсий мавзуларни ёритиб борувчи ойнома ва рўзномаларни ҳам олиб ўқиш имконига эгасизлар. Азиз китобхон биз сизнинг хизматингизга доим тайёрмиз!

2019 йил 13 февральда Самарканд вилоят ахборот кутубхона марказининг Абонимент сектори кошида Самарканд туманига карашли 5-сон умумтаълим мактаби 7”А” синф укувчилари билан биргаликда Захириддин Мухаммад Бобур таваллуд кунига багишлаб “Шох ва Шоир” деб номланган адабий-бадиий кеча булиб утди. Кечани АКМ директори Ахмедова Шаходат Бахриевна кириш сузи билан очиб берди. Шундан сунг Самарканд туманига карашли 5-сон умумтаълим мактабнинг 7”А” синф укувчилари шоир ижодига багишлаб тайёрлаб келган газалларидан намуналар ва бадиий чикишларини намойиш этитттди.

Тадбир сунгида АКМ томонидан тайёрланган “Шох-Шер-Шоир” деб номланган мультимедияси намойиши этилди.

Страница 1 из 2

Kutubxona haqida

Samarqand viloyat kutubxonasi dekabr 1911 yilda ochilgan edi. Kutubxona tashkilotchilaridan biri mashhur etnograf va arxeolog VL Vyatkin bo'ldi. Batafsil ...

Ish tartibi

Kutubxona 09:00 dan 18:00 gacha, shanba 09:00 dan 17:00 gacha ochiq. Yakshanba - dam olish kuni.
Har oyning oxirgi juma - sanitariya kuni.

Bog‘lanish

140129, Samarqand sh, Universitet hiyoboni, 21
Tel.: (8366) 2398360, 2398163
Faks: 2398163
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. 
Web: http://libsamarkand.uz

Copyright © 2015-2019 A.S.Pushkin nomidagi Samarqand viloyat axborot-kutubxona markazi