A+ A A-

Библиографик шарх

Опубликовано в Новости

Библиографик шархни ахборот библиография бўлими биринчи тоифали кутубоначиси Вохидова Нигора очиб берди ва бўлимда келиб тушган вақтли матбуот нашрларининг шархини ўтказди.
1. Халқ сўзи № 66
2. Халқ сўзи № 67
3. Ўзбекистон овози № 28-29
4. Миллий тикланиш №14
5. Зарафшон № 43
6. Абитуриент № 5
7. Кексалик гашти № 1
8. Ёш куч № 3

Шундан сўнг Ўлкашунослик секторининг бош кутубхоначиси Джунаидова Зарина АКМ га келиб тушган янги адабиётларнинг айримарини шархлаб ўтди.
1. Ваҳба Мусафо З. “Шамоилул Мустафо”
2. Абдулла Шер “Абадият ва умр”
3. Ўткир Ҳошимов “Тушда кечган умрлар”
4. Жамила Эргашева “Шом шафағи жилвалари”
5. “Минг бир кеча” 1 том араб эртаклари
6. Габриэль Гарсиа Маркес “Улуғ онанинг жанозаси”


Библиографик шарх сўнгида китобхонлар ўртасида викторина савол-жавоблар бўлиб ўтди, фаол китобхонларга АКМ томонидан китоб туҳфа қилинди.

2019 йил 30 апрель куни Самарқанд вилоят ахборот - кутубхона марказида Абонемент сектори, Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод уйи” маркази ҳамда Самарқанд шаҳар 6-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигида “Оролни асрайлик” деб номланган расмлар кўрик-танлови бўлиб ўтди. Тадбирни АКМ директори Аҳмедова Шаҳодат Бахриевна кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг 37 нафар болалар расм чизиш бўйича ўз маҳоратларини кўрсатишиб, кўрик танловда иштирок этишди. Танлов шарти бўйича болалар 30 минут давомида Орол ҳақида расмлар чизишлари керак эди. Тадбир давомида Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод уйи” маркази болалари тайёрлаб келишган бадиий чиқишларини намойиш этишди.
Тадбир сўнгида голиблар эълон қилинди. 1-ўринни 29-сон умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Ибрагимов Жавоҳир, 2-ўринни шу мактабнинг 5-синф ўқувчиси Толибов Шохжаҳон, 3-ўринни 16-сон умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Исматуллаева Интизорлар олишди. Голибларга Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод уйи” маркази томонидан Диплом ва АКМ томонидан эсдалик совғалари топширилди. Қолган иштирокчиларга эса Абонеменет сектори мудири Раҳимова Гулбаҳор томонидан китоблар совга қилишди.

    29-30 апрель кунлари СамДУ да “Ислом Каримов ўқишлари: Ислом Каримов – Давлат мустақиллигининг асосчиси” номли анжуман бўлиб ўтди. Мазкур анжуман вилоят ҳокимияти, “Ислом Каримов” фонди ва Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова томонидан уюштирилди. Бу анжунанда А.С. Пушкин номидаги вилоят АКМ нинг ўлкашунослик сектори “Мустақиллик меъмори” номли китоб кўргазмаси билан иштирок этди. Кўргазмани ўлкашунослик сектори мудири Хурсанова Динора ва секторнинг бош кутубхоначиси Жунаидова Зариналар ташкил қилишди.  Ушбу кўргазмага Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг  мустақиллик йилларида яратилган асарлари ва Ислом Каримов ҳақидаги, бундан ташқари  Биринчи Президентимизнинг 80 ёшлари муносабати билан яратилган асарлар қўйилди. Бу китоблар 46 нусхани ташкил этди. “Ислом Каримов” фонди А.С. Пушкин номидаги вилоят АКМига Мустақиллик меъмори хақидаги 4 журнал, 1 диск, 2 альбомни совға қилди.

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015-2019 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина