2019 йил 25 -апрель соат 11-00 да А.С.Пушкин номидаги ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон халқ шоири , жамоат арбоби Мухаммад Юсуф таваллуднинг 65 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Эл қалбида барҳаёт шоир” деб номланган шеърхонлик кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирда СамДУ тарих факултети талабаси Мухлиса Сайдимусаева бошловчилик қилди. Тадбирни АКМ директор ўринбосари Н.Ў.Саидмуродова кириш сўзи билан очиб берди. 48-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари, 37 –мактаб ихтисослашган Далат умумтаълим мактабининг “Зулфияхоним” тўгараги қатнашчилари Ўзбекистон халқ шоири , жамоат арбоби Мухаммад Юсуф хаёти ва ижодига бағишлаб ўзлари тайёрлаб келган маълумотлар, ашулалар ва рақслари билан барчани олқишига сазавор бўлдилар.
Тадбир сўнгида Илмий услубият бўлими томонидан Мухаммад Юсуф хаёти ва ижодига бағишлаб тайёрланган мультимедиа намойиш этилди ва тадбирга фаол катнашган катнашчиларга совғалар берилди.
Ўзбек халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллигига бағишлаб “Муҳаммад Юсуф ўзбекнинг олтин қалам шоири” номли Бадиий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирни А.С.Пушкин номидаги Ахборот - кутубхона маркази ходимлари Нигора Вохидова, Зарина Жунаидова олиб борди. Самарқанд Кичик сержантлар тайёрлаш мактабининг АРМ раҳбари Нодира Эргашева бадиий кечани очиб берди. СамДУ Тарих факультети 3-босқич талабаси Умиджон Исмоилов Муҳаммад Юсуф ҳақида маъруза, ўқиди ва шеърлари билан барчани лол колдирди. Ахборот-библиография бўлим 1-тоифали кутубхоначиси Нигора Вохидова АКМ тўгрисида маълумот бериб, “Муҳаммад Юсуф ўзбекнинг олтин калам шоири” номли мултимедиани ҳавола этди, Ахборот ўлкашунослик сектори бош кутубхоначиси Зарина Жунаидова Кичик сержантлар тайёрлаш мактаби аскарлари билан виктарина саволлар олиб борилди ҳамда турли ўйинлар ташкил этилди. АКМ томонидан ғолибларга совға тақдим этилди. Тадбир сўнгида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб “Улуғимсан Ватаним” деб номланган қўшиғини ижро этилиши барчага манзур бўлди.