2019 йилнинг 29 март санасида Самарқанд вилоятининг ТАТУ(Тошкент ахборот технологиялари университети) “Бўш ўринлари меҳнат ярмаркаси”
Мехнат ярмакасида олий таълим талабалари ва бошқа мутахассислар иштирок этдилар. Меҳнат ярмаркада Ахборот-кутубхона маркази ходимлари хам иштирок этдилар. АКМ мутахассислари талабаларга кутубхонанинг иш фаолияти ва иш ўринлари хакида маълумот бердилар. Меҳнат ярмаркасида Ахборот-кутубхона маркази 5 нафар талабаларга сухбатдан утиш учун йўнланма берилди.
А.С Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот – кутубхона маркази Абонемент секторига Самарқанд шахар SOS Болалар махалласи тарбияланувчилари педагог ташкилотчиси Салихова Заррина бошчилигида ташриф буюришди. Экскурсия давомида Абонемент сектори мудири Г.М. Раҳимова АКМнинг барча бўлим ва секторлари фаолияти, улар томонидан амалга оширилаётган инновацион ғоялар, хусусан Абонеменет секторида мавжуд болаларга оид адабиётлар тўғрисида батафсил сўзлаб берди. Шунингдек болаларга кутубхонада мавжуд электрон шаклдаги адабиётлар, чет эл тилларидаги адабиётлар манзур булди. Ушбу экскурсиядан Самарқанд шахар SOS Болалар махалласи тарбияланувчилари катта таассуротга эга бўлдилар.
А.С.Пушкин номидаги Самарканд вилоят ахборот-кутубхона маркази Улкашунослик сектори томонидан 21 - март Навруз умумхалк байрами куни муносабати билан кургазма ташкил этилди. Ушбу кургазмада Samcity.uz, Kun.uz сайтлардан маълумотлар олинди.