A+ A A-

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

Опубликовано в Новости

1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни! Шу куни бизга сабоқ берган, ҳаёт сўқмоқларидан одимлаб боришимизда устозлик қилган ва бу вазифани айни пайтда ҳам шараф билан бажариб келаётган инсонларни касб байрамлари билан табриклашга ошиқамиз. Албатта, ҳар биримиз исталган соҳада меҳнат қилмайлик, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз. Аввалига мактабгача таълим муассасаси, кейин мактаб, навбати билан олий ўқув юртида ва қолаверса хизмат фаолияти давомида устозлардан сабоқ оламиз.

Ўқитувчи ва мураббийларнинг касб байрами муносабати билан Самарқанд вилояти божхона бошқармасида вилоят Маънавият ва маърифат маркази ҳамда вилоят Ахборот кутубхонаси маркази ҳамкорилигида “Устозлар, сизга таъзим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Н.Ҳаққулов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг ижтимоий мавқеини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида тўхталиб ўтди.

Қарорда халқ таълими муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог кадрларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий мавқеини ошириш, янада самарали меҳнат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш энг долзарб вазифалардан бири эканли қайд этилган.

Шу муносабат билан, 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг юқори синф ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақлари 24 фоизга, бошланғич синф ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақлари эса 10 фоизга оширилди. Шу билан бирга арзон уй-жойлар қурилиши дастури доирасида уй-жой сотиб олишлари учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш кабилар кўзда тутилган.

Халқимизнинг устоз отангдек улуғ, деган пурҳикмат нақлида ҳам ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром намоён.Бу байрам, аввало, ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат-эҳтиромининг яққол намунасидир.

Тадбирда узоқ йиллардан буён божхона тизимида ишлаб келаётган тажрибали устоз ходимларни ишга янги қабул қилинган ёш-божхоначилар байрам билан муборакбод этишди.

Устоз ҳам мураббий ҳам китоб ўқиб камол топган. Китоб инсонни эзгуликка етаклайди. Ҳозирда вилоят божхона бошқармасида ходимларни интеллектуал эҳтиёжларини қондириш ҳамда мустақил билим олишларини таъминлаш мақсадида кутубхона ташкил этилган.

Кутубхона фондидан маънавий эскирмаган бадиий, тарихий, сиёсий, ҳуқуқий, хотира, хизмат фаолиятига оид жами 300 яқин адабиётлар ва 500 дан зиёд электрон китоблар жой эгаллаган. Бу борада вилоят Ахборот кутубхонаси маркази билан икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланган. Марказ кутобхонаси ходимлари бошқарма томонидан ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этилган.

Бу галги тадбирга ҳам Ахборот кутубхонаси марказидан ташриф буюрган масъуллар М.Раҳматова ва Д.Болтаевалар божхона ходимларига янги нашр этилган адабиётлар, газета ва журналларда чоп этилган мақолаларнинг мазмуни ҳақида сўзлаб беришди.

“Устознинг умри – мангу, чунки шогирдлар умри унга уланади”, – дейишади. Фурсатдан фойдаланиб, бир неча йиллардан буён сафимизда елкама-елка туриб хизмат қилаётган тажрибали устозлар ва мураббийларни ҳам 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни касб байрами билан қутлаймиз.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

1 октября - День учителей и наставников!

Опубликовано в Объявления

Дорогие наши учителя! Поздравляем вас со Всемирным днем учителя! Высоко ценим щедрость ваших любящих сердец, ваше терпение и понимание, преданность делу! Желаем крепчайшего здоровья, бодрости тела и духа, радости от вашего нелегкого труда и всяческих удач в личной жизни! Пусть вас окружают уважение и любовь, доброжелательность и милосердие, жизнерадостность и наша благодарность!
Самаркандский областной ИБЦ им. А.С.Пушкина

Страница 3 из 3

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015-2019 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина