A+ A A-

Буюк ўзбек мутафаккир олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний таваллуд кунига бағишлаб “Берунийнинг жаҳон астрономия ва география оламидаги роли” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Буюк ўзбек мутафаккир олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний таваллуд кунига бағишлаб  “Берунийнинг  жаҳон астрономия ва география оламидаги роли” деб номланган давра суҳбати  бўлиб ўтди.

А.С. Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилган табдирни ахборот-кутубхона директори Ш.Б.Ахмедова кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг сўз навбати Самарқанд Давлат Университети тарих факультетининг 2 курс магистири , 2 сонли умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Шохрух Ахматовга берилди. У киши “Беруний ва замон” деб номланган ўз маърузасида Беруний ёзиб қолдирган 150 га яқин асарлари билан астрономия, география, математика, геодезия, геология, арифметика, табобат, фармакогнозия , тарих, филология ва бошқа фанларнинг ривожига ноёб ҳисса қўша олганлигини, Берунийнинг бетакрор ижоди унинг ватани Ўзбекистонда алоҳида эътибор қозонганлигини айтиб ўтди.
Сўз навбати “Сўзангарон” тиббиёт коллежи кутубхоначилари Махлиё Ахмедова, Зарнигор Яҳёева ва коллеж ўқувчиси Ҳусанова Мартабага берилганда улар Беруний ҳақида қисқача маълумот бериб ўтдилар.
Тадбир якунида “Берунийнинг жаҳон астрономия ва география оламидаги роли” деб номланган видео ролик намойиш этилди.

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015-2019 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина