A+ A A-

Мутахассислар жойлардаги кутубхоналар фаолияти билан танишмоқда

Мутахассислар жойлардаги кутубхоналар фаолияти  билан танишмоқда

Самарканд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасининг 2019 йил 4 сентябрь № 01-06/674 - сонли хатига биноан Каттақўрғон туман халқ кутубхона-музейи тўғрисида ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш натижаси бўйича ахборот бериш сўралган эди. А.С.Пушкин номидаги Самарканд вилоят ахборот-кутубхона маркази илмий услубият бўлим мудири Махбуба Кулова, ўлкашунослик сектори бош мутахассиси Зарина Джунаидова томонидан 2019 йил 12 сентябрь куни Каттақўрғон туман Пайшанба шаҳарчаси Муҳаммад Амири Нақиббек мадрасаси қошида Каттақўрғон тумани халқ кутубхона-музейи фаолияти ўрганиб чиқилди.
Бугунги кунда Каттақўрғон туман Пайшанба шаҳарчаси “Мадраса” МФЙда бугунги кунда 33 минг аҳоли истиқомат қилади. Муҳаммад Амири Нақиббек мадрасаси 1791 йилда қурилган бўлиб, 1928 йилгача мадраса сифатида фаолият кўрсатган. Собиқ иттифоқ даврида турли максадларда омборхона сифатида фойдаланиб келинган.
Мадраса кириш пештоқи, 1 та 261 кв.м айвон, 1 та 261 кв.м масжид ва 16 та ҳар бири 9 кв.м ҳужралар ҳамда ҳовлидан иборат. Кутубхона учун 5 та хона ва 1 та ўқув зали учун жой ажратилган. Ушбу халқ кутубхона-музейи учун 20 мингта адабиётлар ажратиб қўйилган.
Муҳаммад Амири Нақиббек халқ кутубхона-музейининг Низоми 2019 йил 15 августда Вилоят ҳокимлиги маданият бошқармаси ва Каттақўрғон туман хокимининг 3004-Қ сонли қарори бўйича тасдиқланган унда мавзули, алфавит, мақолалар каталогини тўлдириб бориш, янги адабиётлар тақдимотларини ўтказиб бориш, буюк саналар рукнида турли маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш, нодир ва кам нусхадаги китобларнинг электрон шаклларини яратиш, кутубхона музей қошида “Электрон хизмати”ни ташкил этиш, кутубхонани тегишли адабиётлар ҳамда қўлланмалар билан мунтазам бойитиб бориш каби ишлар киритилган.
Самарканд вилоят ҳокимининг 2019 йил 10 сентябрдаги 182-Ф - сонли фармойишига кўра Муҳаммад амири Нақиббек номидаги тарихий мерос обидаси негизида кутубхона ва ўлкашунослик музейини ташкил этиш мақсадида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун 300,0 (уч юз) млн сўм маблағ Каттакўрғон тумани маҳаллий бюджетидан ажратилиб ҳозирда таъммрлаш ишлари якунига етмоқда.
Муҳаммад Амири Нақиббек мадрасаси қошида Каттақўрғон тумани халқ кутубхона-музейи Туман маданият бўлимига қарашли бўлиб, очилиши 2019 йил ноябрь ойида мўлжалланган.

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015-2019 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина