A+ A A-

“Сиз ҳуқуқингизни биласизми?”

“Сиз ҳуқуқингизни биласизми?”

Очиқ эшиклар ҳафталиги доирасида 2019-йил 13-сентябрда АКМи Ҳуқуқий – ахборот сектори ва Самарқанд вилоят Юридик коллежи билан ҳамкорликда “Сиз ҳуқуқингизни биласизми?” китоб тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири бўлмиш юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳақида маълумот бериб ўтилди. АКМидаги ҳуқуқий адабиётларнинг шарҳи ва Республикамиздаги ҳуқуққа оид бўлган сайтлар ҳақида тушунчалар берилди. Сўнгра Самарқанд вилоят Юридик коллежи талабалари томонидан ҳуқуқ ҳақида шеърлар, коррупцияга қарши саҳна кўринишлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига шарҳ бериб ўтилди.
Бундан ташқари талаба ёшлар ўртасида викторина савол –жавоблари ўтказилди. Талабалар викторина саволларига жуда яхши жавоб бердилар ва фаол қатнашганлар АКМи томонидан тақдирландилар.

Тақдимот сўнггида Самарқанд вилоят Юридик коллежи ўқитувчилари ва талабалари ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Тақдимотни АКМи директор ўринбосари Н.У. Саидмурадова якунлаб, коллеж ўқитувчиларига Фахрий ёрлиқлар топшириб, иштирокчи талабаларга миннатдорчилик билдирдилар.

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015-2019 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина