A+ A A-

“Сиз ҳам китоб совға қилинг ” акцияси давом этмоқда

“Сиз ҳам китоб совға қилинг ” акцияси давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият. санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин –қизлар бандлигини таъминлаш” каби масалаларга доимий равишда эътибор қаратиб келмоқдалар.
Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурди.
Бу ташаббусни тўртинчисида ёшлар маънавиятини юксалтириш,улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилганлиги айтиб ўтилган. Шу ташаббусдан келиб чиққан ҳолда ёшларда болалик чоғидан китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш, уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлади.
Шу вазифалардан келиб чиққан ҳолда кўпчилик фуқаролар ўз мактабларига ва кутубхоналарга ўзлари яхши кўрган асарларини ёшлар маънавиятини юксалтириш,улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида акциялар ташкил қилиб китоблар совға қилмоқдалар.
Ахборот-кутубхона марказимизга Самарқанд давлат университети “Мумтоз адабиёт тарихи” кафедраси мудири Дилором Салохий ташриф буюриб ўзларининг муаллифлигида чоп этилган “Мутафаккир ва мумтоз шеърият” I-II қисми, “Бобурнинг буюк эътиқоди”, “Тасаввуф-инсонийлик илми”, “Великий мыслитель и поэзия” номли китобларни совға қилдилар.
Ахборот-кутубхона маркази жамоаси дурдона китобларни совға қилганлари учун, “Сиз ҳам китоб совға қилинг ” акциясига қатнашганлари учун Дилором Салохийга ўз миннатдорчилигини билдиради.

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015-2019 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина