A+ A A-

А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида 2019 йил 22 август куни “Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси” кўрик-танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди.

А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида 2019 йил 22 август куни “Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси” кўрик-танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Бугунги кунда ахборот-кутубхона муассасалари   ижтимоий  ташкилот  сифатида  ривожланиб  бораётган Ўзбекистоннинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бундай  эътибор  ўз навбатида ахборот-кутубхона марказида фаолият юритаётган ҳар бир  ходимдан катта  масъулият ва юксак билим даражасини талаб этади.  А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказининг Ягона абонимент залида ахборот-кутубхона муассасалари ходимлари ўртасида илғор иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида АКМ, АРМ ходимлари ўртасида “Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси” кўрик-танловининг II-вилоят босқичи АКМ Касаба уюшмаси қўмитаси ҳомийлигида ўтказилди. Тадбирни АКМ маънавият ёшлар билан ишлаш сектори кутубхоначиси Умеджон Исмоилов олиб борди. Бунда танловни одилона баҳолаб бориш учун ҳакамлар ҳайъати аъзолари Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказ директор ўринбосари Наргиза Саидмуродова, Самарканд Давлат Университети илмий ахборот ресурс маркази ходими Расулова Гуландон,  Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги АРМ кутубхоначиси Норматова Нодира, Маданият ва спорт бошқармаси тасарруфидаги вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси директор ўринбосари Дилором Қўшақовалар таклиф этилди.  Тадбирни  АКМ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Махбуба Кулова кириш сўзи билан очиб берди. Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси” кўрик-танловининг  II-вилоят босқичида иштирокчилар Самарқанд Давлат Тиббиёт  институти  қошидаги  АРМ кутубхоначиси Манзура Ёрқулова, Самарқанд вилоят  Халқ таълими тасаруфидаги Пастдарғом туман АРМ-нинг инжинер электрончиси Икром Худойқулов, А.С.Пушкин номидаги Самарканд вилоят АКМ ягона абонимент сектор мудири Зафар Нуриддинов, Самарқанд вилоят ўрта махсус касб ҳунар таълими бошқармаси тасаруфидаги Тайлок тумани агротадбиркорлик касб ҳунар колежи АРМ рахбари Гулчехра Исомиддинова, А.С.Пушкин номидаги Самарканд вилоят АКМ  ахборот-библиография бўлим мудири Маржона Шамсиева, Самарқанд вилоят маданият ишлари бошқармаси тасаруфидаги вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси Мавлуда Амонова, Самарканд   ветеринария медицина институти АРМ бўлим мудири  Мамаюсуф Умаровлар “Ўзи ва иш фаолиятини ёритиб берадиган такдимот”, “Жаҳон ўзбек ва классик адабиётларини билиш маҳоратини аниклаш ”, “Менинг хоббим” каби шартлар бўйича ўзаро куч синашди.  Тадбир сўнгида ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, вилоят II-босқичида ғолиб бўлган қуйидаги иштирокчилар Республика босқичида қатнашадилар:
1.    Самарқанд Давлат Тиббиёт  институти  қошидаги  АРМ кутубхоначиси Манзура Ёрқулова
2.    Самарқанд вилоят  Халқ таълими тасаруфидаги Пастдарғом туман АРМ инжинер электрончиси Икром Худойқулов.
3.    А.С.Пушкин номидаги Самарканд вилоят АКМ ягона абонимент сектор мудири Зафар Нуриддинов
4.    Самарқанд вилоят ўрта махсус касб ҳунар таълими бошқармаси тасаруфидаги Тайлок тумани агротадбиркорлик касб ҳунар колежи АРМ рахбари Гулчехра Исомиддинова.
5.    Самарқанд вилоят маданият ишлари бошқармаси тасаруфидаги вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси Мавлуда Амоноваларга насиб этди. 
Шундан сўнг АКМ касаба уюшмаси қўмитаси М.Кулова томонидан барча иштирокчиларга фахрий ёрлик ва қимматбаҳо китоблар совға қилинди. 
Хамкасбларимизга Республика танловида иштирок этиб Самарканд номини шарафлаш ғолиблик билан қайтишларига омад тилаймиз. 

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015-2019 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина