A+ A A-

“Мен мустақил юртнинг фуқаросиман ”

“Мен мустақил юртнинг фуқаросиман ”

2019 йил 17 -август соат 10-00 да Самарқанд вилоят А.С.Пушкин номидаги Ахборот-кутубхона маркази ва Самарқанд шаҳар “Намозгоҳ” маҳалласи билан ҳамкорликда мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирни Самарқанд шаҳар “Намозгоҳ” маҳалласи раиси Каримов Амир Абдуллаевич кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирга Маънавият маърифат ёшлар билан ишлаш сектори ходими Умид Исмойилов бошловчилик қилди ва Ота-оналар ва аёллар ўртасида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг самарали шакл ва усуллари тўғрисида маъруза қилди.   Шундан сўнг сўз навбати Самарқанд Давлат Университетининг доценти, ҳозирги вақтда маҳалланинг маънавий ва маърифий ишлари буйича раиси   Ҳабиба Мирҳамидова берилганда у киши “Мустақил Ўзбекистоним ” мазусида маъруза қилди. Сўнг сўз навбати кутубхона ходимлари Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири Н.Мирзаева ва Ахборот библография бўлими ходими Н. Воҳидоваларга берилди . Н.Мирзаева “Мен мустақил юрт фарзандиман” деб номланган мавзуда маъруза қилди. Н.Воҳидова “Мустақил юртнинг кеча, бугун ва эртаси” мазусида ва ахборот-кутубхона маркази ҳақида гапириб ўтди. Навбат Самарқанд шаҳар 48-сонли ўрта таълим мактаб ўқувчиси Фирдавс Хамраевга берилди. У “Ўзбекистон” шеърини ифодали айтиб бериб катнашчилар олқишига сазовор бўлди.

Тадбир якунида электрон кутубхона ходимлари томонидан тайёрланган мустақилликнинг 28 йиллига бағишлаб тайёрланган мултимедиа намойиш этилди.

Тадбир бошловчиси У. Исмойилов иштирокчиларга ва китобхонларга   ўз минатдорчилигини билдирди.

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015-2019 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина