A+ A A-

XXI аср - Гиёҳвандликка қарши кураш асри

XXI аср - Гиёҳвандликка қарши кураш асри

Аянчли тақдир осмондан тушмайди, 
У ҳар бир кимсанинг аҳмоқлигидан келиб чиқади.
                                                            Л.Альберти

    Инсоният гиёҳвандликнинг нима эканлигини қадим-қадимдан яхши билади, аммо бу иллат сўнгги ўн йил ичида эпидемия янглиғ бутун дунё бўйлаб тарқалди. Эндиликда гиёҳвандлик даҳшатли фожиага айланди. 
У инсон психикасини оғир жароҳатлаб, бутун организмини ишдан чиқармоқда ва уни ҳеч шубҳасиз бевақт ўлимга маҳкум этмоқда. Ер юзида миллионлаб кишилар гиёҳвандлик сиртмоғига илинганлар. Бу иллат ўз комига кўпроқ ёшларни 10-12 ёшдан 30-40 ёшгача бўлган кишиларни тортмоқда. 
Шунинг учун ҳам, статистик маълумотларга кўра, гиёҳвандларнинг ўртача ёши навқирон 25 ёшдан ошмайди. Уларнинг аксарияти шаҳарларда, ўзига тўқ оилаларда истиқомат қилишади, аммо гиёҳвандлик сарҳадлари кенгая бориб, қишлоқларни ҳам забт этмоқда, гиёҳвандлар кўпаймоқда...
Ўзбекистонда гиёҳванд моддаларнинг муомаласи назоратини амалга ошириш мақсадида мустаҳкам қонунчилик негизи ҳамда самарали ташкилий тизим шакллантирилган. Жумладан, "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги (1996 йил 29 август), "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги (1997 йил 25 апрель), "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги (1999 йил 19 август) Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси ва яна бир қатор қонунчилик ҳужжатлари гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласи ва истеъмоли назорати борасидаги кенг кўламли ишларда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Худди шу мавзуда вилоят АКМ ходимлари хам “Гиёҳвандликка қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз” шиори остида хафталик ўтказишди. Унда “Баркамол авлод Самарканд шаҳар болалар маркази”,  Самарканд шаҳар “Хўжа Аҳрори Вали” махалла фуқаролари, ТАТУ амалиётчи талабалари ўртасида “Газета сахифаларида ўқиганларим”, “Гиёҳвандлик ўзи нима” мавзуларида кўргазмалар ташкил этилиб хафта давомида янги маълумотлар билан тўлдириб борилди. Айникса Сўзангарон тиббиёт коллежи мутахассислари мутахассислари томонидан қатнашчиларга гиёҳвандлик ва унинг турлари тўғрисидаги маърўзалари кўп савол жавоб, фикр мулоҳазаларга сабабчи бўлди десак муболаға бўлмайди. Хафта давомида АКМ илмий услубият бўлими томонидан “XXI аср- Гиёҳвандликка қарши кураш асри” номли янги мультимедиа нашр этилиб иштирокчилар ҳукмига ҳавола этилди. 

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015-2019 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина