A+ A A-

ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ, УЛАР ЎРТАСИДА КИТОБХОНЛИКНИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ОЛИЙ МАҚСАДИМИЗ

ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ, УЛАР ЎРТАСИДА КИТОБХОНЛИКНИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ОЛИЙ МАҚСАДИМИЗ

Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизини 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун кенг шароит яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунчалик кучли бўлади.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган. Тўртинчи ташаббус – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.  Ушбу ташаббусни амалга ошириш мақсадида  Самарқанд ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида ташкил этилган ўқув ишлаб чиқариш мажмуасида бугунги кунда Самарқанд шаҳридан 5-21-23-умумтаълим мактабларидан 10-11-синф ўқувчилари 2 йўналиш бўйича касб-ҳунар ўрганиш мақсадида ўқишга келмоқдалар. АКМ ва касб –ҳунар колежининг ўзаро шартномасига биноан ўқувчилар жорий йилнинг 15 апрелдан бошлаб А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида ҳозирги кунга қадар  ишлаб чиқариш амалиётини ўташмоқда. Ишлаб чиқариш амалиёти даврида илмий услубият бўлими томонидан ўқувчиларга  ахборот-кутубхона марказининг бўлим ва секторлари фаолияти билан яқиндан таништирилиб,  “Китобхонлик”, “Янги адабиётлар кўргазмаси”, “Электрон обзор”, “Электрон кутубхона”, “Кутубхоначилик дастурлар” мавзуларда ҳам  тадбир, кўрик-танловлар ташкил этилиб ўқувчилар ушбу тадбирларда  фаол иштирок таминланмоқда. Ушбу давр мобайнида  ўқувчилар ўқув ишлаб чиқариш мажмуасида “Компьютер ва ахборот технологиялари” бўйича олган билим ва кўникмаларини амалиёт даврида қўллаб келмоқда. Ушбу жараён 22 майга кадар давом этади. Яратиб берилган шароит учун А.С.Пушкин номидаги Самарканд вилоят АКМ рахбарияти ва мутахассисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

 Ҳурмат билан Самарқанд ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи махсус фан ўқитувчиси Жумаев Зухриддин Очилович 

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015-2019 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина