A+ A A-

Абонемент секторида «Оролни асрайлик» деб номланган расмлар кўрик танлови бўлиб ўтди.

Абонемент секторида «Оролни асрайлик» деб номланган расмлар кўрик танлови бўлиб ўтди.

2019 йил 30 апрель куни Самарқанд вилоят ахборот - кутубхона марказида Абонемент сектори, Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод уйи” маркази ҳамда Самарқанд шаҳар 6-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигида “Оролни асрайлик” деб номланган расмлар кўрик-танлови бўлиб ўтди. Тадбирни АКМ директори Аҳмедова Шаҳодат Бахриевна кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг 37 нафар болалар расм чизиш бўйича ўз маҳоратларини кўрсатишиб, кўрик танловда иштирок этишди. Танлов шарти бўйича болалар 30 минут давомида Орол ҳақида расмлар чизишлари керак эди. Тадбир давомида Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод уйи” маркази болалари тайёрлаб келишган бадиий чиқишларини намойиш этишди.
Тадбир сўнгида голиблар эълон қилинди. 1-ўринни 29-сон умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Ибрагимов Жавоҳир, 2-ўринни шу мактабнинг 5-синф ўқувчиси Толибов Шохжаҳон, 3-ўринни 16-сон умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Исматуллаева Интизорлар олишди. Голибларга Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод уйи” маркази томонидан Диплом ва АКМ томонидан эсдалик совғалари топширилди. Қолган иштирокчиларга эса Абонеменет сектори мудири Раҳимова Гулбаҳор томонидан китоблар совга қилишди.

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015-2019 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина