A+ A A-

Сиз ҳам китоб совға қилинг

Сиз ҳам китоб совға қилинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият. санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин –қизлар бандлигини таъминлаш” каби масалаларга доимий равишда эътибор қаратиб келмоқдалар.
Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурди.
Бу ташаббусни тўртинчисида ёшлар маънавиятини юксалтириш,улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилганлиги айтиб ўтилган. Шу ташаббусдан келиб чиққан ҳолда ёшларда болалик чоғидан китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш, уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлади.
Давлатимиз раҳбари мутасадди вазирлик ва идораларга “Китоб карвони” лойиҳаси доирасида бадиий, маърифий, ижтимоий мавзуларда китоблар чоп этиш ҳамда, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларга 1 миллион нусхадан кам бўлмаган адабиётларни етказиб бериш бўйича топшириқ берди. Йиғилишда шу нарсалар таъкидланиб ўтилдики, маҳаллий ҳокимликлар ҳар бир шаҳар ва туман марказида биттадан намунали китоб дўкони ташкил этиш кераклиги таъкидланиб, ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига барча шаҳар ва туманларда кўчма китоб павильионларини жойлаштириш кераклигини, “Библиобус”ларни йўлга қўйиш орқали қишлоқ ва овуллар аҳолисига кутубхона хизмати кўрсатиш вазифаси юклатилди.
Шу вазифалардан келиб чиққан ҳолда кўпчилик фуқаролар ўз мактабларига ва кутубхоналарга ўзлари яхши кўрган асарларини ёшлар маънавиятини юксалтириш,улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида акциялар ташкил қилиб китоблар совға қилмоқдалар.
А.С. Пушкин номидаги ахборот кутубхона марказимизга хам “Сиз ҳам китоб совға қилинг ” деб номланган акция ишлари олиб борилмоқда . Самарқанд Давлат Архитектура Қурилиш Институтининг Кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш кафедраси доценти Фируза Ғаниева хам ўзларининг севимли китобларидан бўлган 2 дона Низоми Джафаровнинг “С кем не бывает” деб номланган китобини совға қилдилар. Китоб Москва шаҳрининг “ Capital Press” нашрётида 2017 йилда чоп этилган.
Ахборот-кутубхона маркази жамоаси у кишига ўз миннатдорчилигини билдиради.

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015-2019 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина