2019 йил 19 мартда Самарқанд вилоят А.С. Пушкин номидаги ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов таваллуд топган кунга бағишлаб “Эл ардоқлаган шоир” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни марказ директор ўринбосари Н.Саидмуродова очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон Либерал Партияси шахар кенгаши депутати. Асосий иш жойи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси Самарқанд филиали ўқитувчиси Журақулов Шохрух Давроновичга сўз берилди у киши А.Орипов хаёти ва ижоди ҳакида гапириб ўтди. Кейин Ўзбекистон Либерал Партияси шахар кенгаши бош консултанти Сирож Эргашев хам у кишини ижоди ва партия ҳақида гапирди. Шундан сўнг талабалар А.Орипов шеърларидан намуналар айтиб бердилар.
Тадбир сўнгида АКМи нинг Ҳуқуқий ахборот сектори томонидан А.Ориповнинг ҳаёти ва ижодига бағишлаб тайёрланган мультимедиа намойиш этилди.