A+ A A-

“Мен ўзбекнинг Зулфиясиман” номли тадбир

“Мен ўзбекнинг Зулфиясиман” номли тадбир

2-март куни Ахборот-кутубхона марказининг фаоллар залида Самарқанд Давлат Университети, Самарқанд ахборот технологиялари коллежи, Сиёб тиббиёт коллежи, СамТИ қошидаги 1-сон академик лицейи, 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, билан ҳамкорликда Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллудига бағишланган “Мен ўзбекнинг Зулфиясиман” номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни АКМ директор ўринбосари Р.Амиров очиб берди. Шундан сўнг АКМда нашр қилинган “Бахтим шул-ўзбекнинг Зулфиясиман” мультимедиа тақдимоти намойиш этилди. Самарқанд Давлат Университети Тарих факультети талабаси Умидбек Исмоилов сўзга чиқиб, Зулфияхонимнинг бетакрор истеъдоди, Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олийжаноб инсоний фазилатларини юксак пардаларда тараннум этганлиги, етук бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга улкан ҳисса қўшганлиги тўғрисида гапириб ўтди. Самарқанд ахборот технологиялари коллежи ҳозирда АКМ қошида ўқув ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар томонидан Ҳамид Олимжон ва Зулфия ижодига оид монологни ҳавола этилди. Сиёб тиббиёт коллежининг 1-босқич талабаси ҳамда 2017 йил “Зулфия номидаги Давлат мукофоти” совриндори Юлдузой Файзуллаева Зулфияхоним шеърларидан намуналар келтирди. Самарқанд Тиббиёт Институти қошидаги академик лицейининг 3-босқич талабаси Улуғбек Сайфиев шоиранинг шеъриятимиз ва маданиятимизнинг чинакам фахри эканлиги ҳақида маъруза қилди. Тадбир давомида 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоасининг мусиқиш чиқиши барчага манзур бўлди.

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015-2019 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина