A+ A A-

Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган тадбир

Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган тадбир

Тадбирни Самарқанд вилоят Ҳарбий госпитал бошлиғи ўринбосари Одил Жўрақулов, Алишер Навоий таваллуд топган куни билан тадбир иштирокчилари табриклаб тадбирни очиқ деб эълон қилди.

Шундан сўнг Ҳарбий госпитал кутубхона мудираси Масуда Шодиева, Алишер Навоий асарлари, яхлит олганда,ҳаёт қомусига ўхшашини, бирор-бир ҳаётий масала, инсонга хос қадрият ва туйғулар, фазилат ва иллатлар йўқки шоир қаламга олмаганлиги ҳақида маъруза ўқиб бердилар.

Самарқанд шаҳар Халқ Демократик партияси кенгаши раиси Абдулатиф Ҳайдаров, аввало, ёшликда эгалланган билим тошга ўйилган нақш каби мустаҳкам бўлиши, шоир инсонлик моҳиятини унинг ижтимоий фаолиятида-жамиятга фойдали касб билан шуғулланиши, халққа манфаати тегиши ҳақида гапириб ўтдилар.

Шундан сўнг фойдаланувчиларга хизмат курсатиш булими мудираси Насиба Мирзаева, Алишер Навоийни ижоди абадий барҳаётлигининг сири шундаки, у азалий ва абадий мавзуларни юксак маҳорат билан қаламга олган: муҳаббат, вафо, дўстлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, мардлик, яхшилик каби инсоний фвзилатларни улуғлаган бўлса, ёмонлик, ноҳақлик, бевафолик, ҳасад, кибр, ёлғон, хасислик сингари иллатларни кескин танқид қилганлиги ҳақида тадбир иштирокчиларига маъруза қилдилар.

Тадбирда маънавият ва маърифат ёшлар билан ишлаш сектори 1 тоифали кутубхоначилари Рахматова Моҳигул ва Ҳазратқулова Нуржаҳон Навоий ғазалларидан намуналар айтиб беришди.

Тадбир сўнгида АКМ томонидан тайёрланган “Навоий навоси миллий руҳдавоси” Номли мультимедия намойиш этилди.

Другие материалы в этой категории: « Информационный час «Хандалак» в гостях у ИБЦ »

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина