A+ A A-

Фавқулодда вазиятлар бўлими билан ўқув машғулот

Фавқулодда вазиятлар бўлими билан ўқув машғулот

А.С. Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида 14 августда “Ер силкиниши фавқулодда вазиятни юзага келганда шахсий таркиб ҳаракати ва ҳодисаси оқибатларини бартараф этиш“ мавзусида ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотга Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими Худойқулов Азам ташриф буюрди. А.С. Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Ш.Б.Ахмедова сўзга чиқди ва зилзила табиатда содир бўладиган энг хавфли ҳодисаларнинг бири эканлигини ва зилзила юзага келадиган иқтисодий зарар ва инсонлар ҳалокати бўйича табиий офатларнинг ичида биринчи ўринни эгаллашини тушунтириб ўтди.

АКМ ходимлари разведка, алоқа, ёнғинга қарши, қутқарув, жамоат тартибини сақлаш, санитар пост ва авария – техник гурухларга булиндилар машғулот давомида зилзилада 2 нафар ходим жарохат олгани хақида маълумот келиб тушди ва қутқарув гуруҳлари ўз вазифаларини аъло даражада бажариб жабирланганларни хавфсиз жойга олиб чиқди.

Машғулот якунида Фавқулотда вазиятлар бўлими ходими Худойқулов Азам зилзила хавфли оқибатларга олиб келиши, зилзила рўй берганда бинолар, иншоотлар бузилиши ва вайрон бўлиши, ёнғинлар чиқиши, бинолар ичидаги ва ташқарисидаги буюмлар тушиб кетиши, транспорт воситалари ва коммуникация тизимлари, энергия ва сув таъминоти тармоқлари, шикастланиши мумкинлиги ва биз буларга доим тайёр турушимиз ҳақида гапириб ўтди. Ўқув машғулотдан барча иштирокчилар олган кўникма билимларини яна бир бор амалда синаб кўришди. 

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина