A+ A A-

Ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши “Махалла” Самарканд шахар бўлимидан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими, маданият ва санъат сектори, маънавият ва маърифат ёшлар билан ишлаш сектори хамкорлигида “Энг фаол китобхон оила” деб номланган беллашув кечаси бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Смарканд шаҳар “Дўстлик” маҳалласидан Маъруповлар оиласи, “Жўйияббос” махалласидан Ғофуровлар оиласи, “Жўйичуқур” махалласидан Мўминовалар оиласи “И.Каримов асарлари билимдони” китобхонлик ойлиги доирасидаги “Энг фаол китобхон оила” кўрик-танловида ўзаро куч синашдилар. Тадбирда ўзини таништириш, Каримов асарларидан қизиқарли саволлар,эркин мавзу каби шартлар киритилган бўлиб барча қатнашчиларга беллашув сўнгида АКМ томонидан кимматбахо китбоблар совға қилинди. иштирокчилар 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд бўлими, ёзувчилар уюшмаси Самарканд бўлими АКМ ўлкашунослик сектори хамкорлигида “Ҳамюртимиз қолдирган мерос” мавзуси остида давра сухбати ўтказилди унда жами 40 нафар иштирокчилар қатнашди. Ушбу тадбирни ёзувчилар уюшмаси Самарканд бўлими Тошпўлат Тугалов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарканд бўлими Сохиб Абдурахмонов ўз маърўзалари билан қатнашишди.

Айниқса илмий услубият бўлими томонидан китобхонлик ойлиги доирасида И.Каримовнинг “ОНА ЮРТИМИЗ БАХТУ ИҚБОЛИ ВА БУЮК КЕЛАЖАГИ ЙЎЛИДА ХИЗМАТ ҚИЛИШ-ЭНГ ОЛИЙ САОДАТДИР” асар бўйича тайёрланган мультимедиа тақдимоти барча иштирокчиларга катта таъсурот қолдирди. Шундан сўнг Ахборот библиография бўлими томонидан таёрланган И.А.Каримов асарларига доир библиографик тавсияномаси қатнашчиларга тақдим этилди. 

“Ислом Каримов асарлари билимдони” китобхонлик ойлиги дорасида ўтказилган билимдонлар учрашуви кечаси утказилди.

Тадбирни Маънавият ва маърифат ёшлар билан ишлаш сектори 1 тоифали кутубхоначиси М.Рахматова Биринчи Президентимиз асарларини кенг тарғиб этиш, у зот томонидан ватан манфаати, халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилган улуғвор ишлар билан аҳоли, айниқса ёшларни яқиндан таништириш, шунингдек, ватанга садоқатли, миллий ва умум-инсоний қадрият, анъаналарга содиқ, юксак маънавиятли авлодни шакллантириш тадбирнинг асосий мақсади эканлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Шундан сўнг АКМ директор ўринбосари Р.Амиров тадбир иштирокчиларни китобхонлик ойлиги билан табриклаб тадбирни очиқ деб эълон қилди.

Шундан сўнг Сўзангарон тиббиёт коллежи талабалари Биринчи Президентимиз И.А. Каримовнинг асарлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Айниқса, Абдумуминова Динора ва Мамашарифова Жанона Биринчи Президентимиз асарларининг мазмун, моҳиятини очиб бердилар.

СамДУ қошидаги 2-сон академик лицейи талабалари Сатторов Жамшед, Туробов Бекмурод эса Биринчи Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг “Ўзбек модели”ни амалга ошириш ва замонавий давлат барпо этиш борасидаги стратегик тамойиллари биз ўз ишимизда доимо суянамиз деган шиорини мазмунини йиғилганларга очиб берди.

Тадбир давомида иштирокчи ва йиғилганлар ўзларининг фикр мулоҳазалари билан ўзоро ўртоқлашдилар.

Ташкилотчилар томонидан фаол иштирокчиларга қимматбаҳо китоблар совға қилинди. Бошловчи томонидан шундай тадбирлар октябрь ойининг охирига қадар АКМда ташкиллаштирилганлиги хохловчилар ушбу тадбирларда иштирок этишлари эслатиб ўтилди.

Страница 1 из 3

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина