A+ A A-

XXI аср - Гиёҳвандликка қарши кураш асри

Опубликовано в Новости

Аянчли тақдир осмондан тушмайди, 
У ҳар бир кимсанинг аҳмоқлигидан келиб чиқади.
                                                            Л.Альберти

    Инсоният гиёҳвандликнинг нима эканлигини қадим-қадимдан яхши билади, аммо бу иллат сўнгги ўн йил ичида эпидемия янглиғ бутун дунё бўйлаб тарқалди. Эндиликда гиёҳвандлик даҳшатли фожиага айланди. 
У инсон психикасини оғир жароҳатлаб, бутун организмини ишдан чиқармоқда ва уни ҳеч шубҳасиз бевақт ўлимга маҳкум этмоқда. Ер юзида миллионлаб кишилар гиёҳвандлик сиртмоғига илинганлар. Бу иллат ўз комига кўпроқ ёшларни 10-12 ёшдан 30-40 ёшгача бўлган кишиларни тортмоқда. 
Шунинг учун ҳам, статистик маълумотларга кўра, гиёҳвандларнинг ўртача ёши навқирон 25 ёшдан ошмайди. Уларнинг аксарияти шаҳарларда, ўзига тўқ оилаларда истиқомат қилишади, аммо гиёҳвандлик сарҳадлари кенгая бориб, қишлоқларни ҳам забт этмоқда, гиёҳвандлар кўпаймоқда...
Ўзбекистонда гиёҳванд моддаларнинг муомаласи назоратини амалга ошириш мақсадида мустаҳкам қонунчилик негизи ҳамда самарали ташкилий тизим шакллантирилган. Жумладан, "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги (1996 йил 29 август), "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги (1997 йил 25 апрель), "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги (1999 йил 19 август) Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси ва яна бир қатор қонунчилик ҳужжатлари гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласи ва истеъмоли назорати борасидаги кенг кўламли ишларда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Худди шу мавзуда вилоят АКМ ходимлари хам “Гиёҳвандликка қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз” шиори остида хафталик ўтказишди. Унда “Баркамол авлод Самарканд шаҳар болалар маркази”,  Самарканд шаҳар “Хўжа Аҳрори Вали” махалла фуқаролари, ТАТУ амалиётчи талабалари ўртасида “Газета сахифаларида ўқиганларим”, “Гиёҳвандлик ўзи нима” мавзуларида кўргазмалар ташкил этилиб хафта давомида янги маълумотлар билан тўлдириб борилди. Айникса Сўзангарон тиббиёт коллежи мутахассислари мутахассислари томонидан қатнашчиларга гиёҳвандлик ва унинг турлари тўғрисидаги маърўзалари кўп савол жавоб, фикр мулоҳазаларга сабабчи бўлди десак муболаға бўлмайди. Хафта давомида АКМ илмий услубият бўлими томонидан “XXI аср- Гиёҳвандликка қарши кураш асри” номли янги мультимедиа нашр этилиб иштирокчилар ҳукмига ҳавола этилди. 

Хаммамизга маълумки дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади. Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган. Бунга жавобан ёшларимиз билим ва салоҳияти билан нафақат юртимиз, балки жаҳон миқёсида ўзларини намоён этаётир.
Хукуматимиз томонидан ёшларга жуда катта ишонч ва шароитлар яратиб берилмокдаким вакт ўтиб Ўзбекистон ушбу ўзининг ёшлари ортидан бутун дунёга ўзини намоён этиши муқаррардир. Юртимизда 30 июнь “Ёшлар куни” деб эълон қилиниши барча жойларда кўтаринки рухда турли туман тадбирлар оркали нишонланиш анъанага кириб қолган.
Худди шундай тадбир Самарканд вилоят АКМ ходимлари томонидан жорий йилнинг 28 июнь куни марказий кутубхонанинг таъмирлаш муносабати билан вактинчалик кўчиб ўтган Самарканд шахар Хўжа Ахрори Вали кўчасида жойлашган биносида уюштирилди.
Унда Ёзувчилар уюшмаси Самарканд вилоят бўлими аъзоси Намоз Хамроев, “Садоқат” тўгараги аъзоси шоир Отабек Ўроқов, Самарканд ёшлар иттифоқи кенгаш аъзоси Пўлатбек Эргашев, Самарканд шахар баркмол авлод ракс тўгараги аъзолари, ТАТУ Самарканд филиали амалиётчи талабалар, Ҳ.Олимжон номидаги вилоят драмма театри, Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази харбий аскарлари, фаол китобхонлар, Хўжа Ахрори Вали маҳалла ахолиси иштирок этишди.
Кутубхона мутахассислар томонидан 120 та электрон ва матнли китоблардан иборат адабиётлар кўргазмаси ва тадбир дастурлари намоиш этилди. Табирда сўзга чиққан хамкор ташиклот вакиллари юртимизда ёшларга қаратилган ғамхўрликлардан миннатдор эканликларини баён этишди. Тадбир дастури Самарканд Давлат Университети талабаси Пўлатжон Эргашев томонидан ижро этилган қўшиқлар гулдастаси ва ракслар билан давом этди.
Ушбу тадбирдан кутилган натижа эса ёшларимизни китобга қайтариш, мутолаага дўст қилиш, аҳоли, айниқса ёшлар дунёқарашини кенгайтириш, интеллектуал савиясини ўстириш, маънавий оламини бойитишга оид илмий-маърифий, бадиий адабиётлар билан таништириш каби мақсадга яна бир қадам десак муболаға бўлмайди.

2019 йил 21 июнда Самарқанд вилоят ахборот кутубхона марказининг Абонемент сектори  Самарқанд шаҳар 34-сонли мактабгача таълим муассасаси билан ҳамкорликда  мухтарам юртбошимиз Мирзиёев Ш.М.нинг бешта муҳим ташаббусларидан тўртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш тизими ишларини ташкил этишга йўналтиришни ташкил этиш , китобни севишни болаларга боғча ёшидан ўргатиш мақсадида “Мовий жамадон” лойиҳаси бўйича Самарқанд вилоят АКМ нинг Абонемент сектори мудири Рахимова Г.М. томонидан ушбу мактабгача таълим муассасаси тайёрлов гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида китоблар тақдимоти ўтказилди.

Страница 1 из 2

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015-2019 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина