A+ A A-

Ўзбекистоннинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Г-21 М. Гасанов, Е. Соколов
Ўзбекистоннинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари: саволлар ва жавоблар. Иш вақти ва дам олиш вақти. / Иккинчи китоб. – М. Гасанов, Е. Соколов. / Т.: “Ўқитувчи”, 2001-й. – 512б.
КБК 67.99(2)7
Г-21
Китобда иш вақтини ҳамда дам олиш вақтини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга доир замонавий ёндашувлар тушунтирилиб, ходимларга бериладиган имтиёзлар ва кафолатлар кўриб чиқилган, амалий маслаҳатлар ва тавсиялар берилган, қонун моддаларини қўлланиш амалиётидан кўплаб мисоллар келтирилган, локал ва бошқа шартномавий ҳужжатларнинг вариантлари тавсия этилган.
Китоб меҳнатга оид муносабатларнинг иш вақтини ҳамда дам олиш вақтини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга доир қисмини тўғри ташкил этиш учун зарур бўлиб, корхоналарнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларига, ходимлар вакиллик органларининг аъзоларига, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари масалаларига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига амалий ёрдам беришга мўлжалланган.
Китобни тайёрлаш чоғида муаллифлар 2000-йил 1-июнгача бўлган ҳолатдаги норматив ҳужжатлардан фойдаланадилар.

Обновлено 05.09.2019 06:08

Просмотров: 11

Суд-фуқаролар ҳимоячиси

М-52 У. Мингбоев
Суд-фуқаролар ҳимоячиси. / У. Мингбоев. / Т.: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, 2001-й. – 146б.
КБК 67.99(2)9
М-52
Мустақиллик шарофати билан Республикамизда одил судловни таъминлашга қаратилган кенг қамровли суд-ҳуқуқ ислоҳотларини ўтказиш, судни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини кафолатловчи органга айлантиришдек ниҳоятда муҳим ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга ошириш имконияти туғилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Қурбонович Мингбоевнинг кейинги уч йил ичидаги мақола ва маърузаларидан жамланган ушбу тўпламда одил судлов самарадорлигини ошириш, суд ислоҳотларини жадаллаштириш муаммолари, суд этикаси ва маданияти каби қатор долзарб масалалар ёритилган.

Обновлено 05.09.2019 05:59

Просмотров: 9

Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларига солиқ солиш ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби

Ў-16
Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларига солиқ солиш ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби. Услубий қўлланма. / Т.: “DEKORPOLIGRAF” МЧЖ, 2000-й. – 328б.
КБК 67.99(2)2
Ў-16
Мазкур услубий қўлланмада меъёрий-ҳуқуқий материаллар 2003-йил биринчи январдаги ҳолат бўйича келтирилган.

Обновлено 05.09.2019 05:39

Просмотров: 12

Криминология

А-15 Қ.Р. Абдурасулова
Криминология. Дарслик. / Қ.Р. Абдурасулова; Масъул муҳаррир: ю.ф.д. профессор М.Ҳ. Рустамбоев. – Т.: “ТДЮИ” нашриёти , 2008-й. – 305б.
КБК 67.99(5Ў)9
А-15
Дарсликда криминология фанининг предмети, вазифаси ва тизими, жиноятчилик тушунчаси, хусусиятлари ва турлари, жиноятчилик сабаблари ва уни тавсифлаш муаммоси, жиноятчи шахси, унинг криминологик тавсифи ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шахс ғайриижтимоий мойиллигининг шаклланиши ҳамда муайян жиноят содир этиш механизми, криминологик виктимология асослари, таснифи, жиноятларни профилактика қилиш, рецидив, уюшган, вояга етмаганлар, оиладаги, тамагирлик ниятида зўрлик ишлатиб содир этиладиган, иқтисодий, экология ва солиқ жиноятчилигининг криминологик тавсифи ҳамда унинг олдини олиш каби масалалар кўрилган.
Дарслик ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий ўқув юртлари ва факультетлари талабалари, ўқитувчилари, тадқиқотчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун мўлжалланган.

Обновлено 05.09.2019 05:37

Просмотров: 10

Муаллифнинг шахсий ҳуқуқларини ҳимоялаш

Н-28 И. Насриев

Муаллифнинг шахсий ҳуқуқларини ҳимоялаш. / И. Насриев. / Т.: “Меҳнат”, -2003й.- 184б.

КБК 67.404.3

Н-27

Асарлар ва уларнинг ижрочиларига нисбатан унинг яратувчилари нафақат мулкий, балки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлишади. Китобда муаллифлик ҳуқуқи  ва турдош ҳуқуқлар мазмуни, муаллифнинг шахсий ҳуқуқлари атрофлича таҳлил этилади. Шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи субъектлари, объектлари, мазмуни, унинг фуқаролик муомаласида бўлиш хусусиятлари, муаллифнинг ўз асарларига нисбатан шахсий ҳуқуқлари, турлари, уни амалга ошириш хусусиятлари, муҳофаза қилиш шакллари ҳамда усуллари батафсил ёритилган.

Китобдан олий ўқув юртлари талабалари, тадқиқотчилар ва муаллифлик ҳуқуқи билан қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.

 

1.     Н-28 И. Насриев

Муаллифнинг шахсий ҳуқуқларини ҳимоялаш. / И. Насриев. / Т.: “Меҳнат”, -2003й.- 184б.

КБК 67.404.3

Н-27

Асарлар ва уларнинг ижрочиларига нисбатан унинг яратувчилари нафақат мулкий, балки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлишади. Китобда муаллифлик ҳуқуқи  ва турдош ҳуқуқлар мазмуни, муаллифнинг шахсий ҳуқуқлари атрофлича таҳлил этилади. Шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи субъектлари, объектлари, мазмуни, унинг фуқаролик муомаласида бўлиш хусусиятлари, муаллифнинг ўз асарларига нисбатан шахсий ҳуқуқлари, турлари, уни амалга ошириш хусусиятлари, муҳофаза қилиш шакллари ҳамда усуллари батафсил ёритилган.

Китобдан олий ўқув юртлари талабалари, тадқиқотчилар ва муаллифлик ҳуқуқи билан қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.

Обновлено 05.09.2019 05:08

Просмотров: 6

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015-2019 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина