А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказининг Умумий ўқув залида Конститутциямизнинг 26 йиллигига бағишлаб «Конститутция-бахтимиз пойдевори»номли адабий кеча булиб утди.
Тадбирда Самарканд вилоят божхона бошкармаси оммавий ахборот воситалари билан ишлаш ва алокалар гурухи ходими, Ўзбекистон либерал демократик партиясининг халк депутатларининг Самарканд кенгаши депутати,
“Оила ” илмий амалий тадқиқот маркази Самарқанд шаҳар бўлими раҳбари, Самарқанд Давлат Университети тарих факултети 2 – курс талабалари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Самарканд вилоят божхона бошкармаси оммавий ахборот воситалари билан ишлаш ва алокалар гурухи ходими Гайрат Сатторов йигилганларга Вилоят божхона тўғрисидаги маълумотлар ва ишонч телефон ракамларини такдим эдилар.