A+ A A-
Администратор

Администратор

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26-сентябрдаги 21-сонли баёнига асосан 3-октябрдан бошлаб А.С. Пушкин номидаги Самарканд вилоят ахборот-кутубхона марказида “Ислом Каримов асарлари билимдони” китобхонлик ойлиги ўз ишини бошлади. Ушбу давр мобайнида марказда турли туман анжуман, китобхонлик кечалари, И.Каримов асарлари бўйича тақдимотлар, давра сухбатлари, фикр-мулоҳазалар кечаси, газета ва журналларда чоп этилган маколалар бўйича бахс мунозара соатлари хамда АКМнинг ёш ходимлари ўртасида “Ислом Каримов асарлари билимдони”кўрик-танловлар ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу режага биноан 9 октябрь куни чет тиллар адабиёти секторда чет тиллар институти талабалари хамкорлигида “Биринчи Презинтимиз асарлари хориж тилларида” деб номланган давра сухбати ташкил этилди. Унда жами 32 нафар иштирокчилар иштирок этиб талабалар И.Каримовнинг “Uzbekistan a long the road of deepening economic reform”, “Uzbekistan the road of independence and progress” асарларининг мазмун моҳиятини инглиз тилларда очиб беришди. Сўнг АКМ нашриётида нашр этилган “Ўзбекистоннинг биринчи Президент И.Каримов” номли мультимедиа намойиш этилди., ушбу тадбир бахс мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди. 

“Билимдонлар беллашуви”

Опубликовано в Новости

Маънавият маърифат ёшлар билан ишлаш сектори, Сўзангарон тиббиёт коллежи, СамДУ қошидаги 2-сон академик лицей талабалари хамкорлигида “Ислом Каримов асарлари билимдони” китобхонлик ойлиги доирасида “Билимдонлар беллашуви” ўтказилди. Унда талабалар И.Каримовнинг ЮКСАК МАЪНАВИЯТ- ЕНГИЛМАС КУЧ», «БИЗДАН ОЗОД ВА ОБОД ВАТАН ҚОЛСИН», «ВАТАН САЖДАГОҲ КАБИ МУКАДДАСДИР», “БИЗ КЕЛАЖАГИМИЗНИ ЎЗ ҚЎЛИМИЗ БИЛАН ҚУРАМИЗ”, “ОЗОД ВА ОБОД ВАТАН, ЭРКИН ВА ФАРОВОН ҲАЁТ-ПИРОВАРД МАКСАДИМИЗ”, “ЎЗБЕК ХАЛҚИ ХЕЧ ҚАЧОН, ХЕЧ КИМГА ҚАРАМ БЎЛМАЙДИ”, “ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИККА ЭРИШИШ ОСТОНАСИДА”, “ОНА ЮРТИМИЗ БАХТУ ИҚБОЛИ ВА БУЮК КЕЛАЖАГИ ЙЎЛИДА ХИЗМАТ ҚИЛИШ-ЭНГ ОЛИЙ САОДАТДИР” асарлари бўйича ўз билимларини синашди. Тадбирда энг фаол иштирок этган Абдумўминова Динора, Мамашарифова Жанона, Сатторов Жамшед, Туробов Бекмуродлар қатнашчилар эътиборига лойиқ бўлишди. Беллашув сўнгида барча иштирокчиларга АКМ томонидан қимматбахо китоблар совға тариқасида тақдим этилди. (СТВ орқали намоиш этилди)

Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими, Ахборот библиография бўлими, Самарканд Давлат Университети тарих факультети хамкорлигида “Эзгуликка йўғирилган йиллар” деб номланган давра сухбати ўтказилди. Ушбу тадбирда жами 53 нафар иштирокчилар қатнашиб тадбир давомида И.Каримовнинг ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ИСТИКЛОЛ, ИКТИСОД, СИЁСАТ, МАФКУРА»“ЯНГИЧА ФИКРЛАШ ВА ИШЛАШ ДАВР ТАЛАБИ” деб номланган асарларининг асл максад моҳияти тўғрисида СамДУ тожик филология факультети 1-босқич талабаси Дилмурод Атабуллаев ва Алишер Жўрақуловлар томонида йиғилганларга очиб берилди. Шундан сўнг АКМ бўлим мудири Умеда Нажмиева томонидан И.Каримов асарлари тўғрисида босибилган маколалар шарҳи тақдим этилди. Қатнашчилардан Самарканд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик мухандислик билим юрти катта ўқитувчиси Жасур Улуғов И.Каримовнинг “ХАВСИЗЛИК ВА БАРКАРОРЛИК ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА” номли асарлари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Тадбир сўнгида АКМ нашриётида ишлаб чиқилган “Юксак маънавият-енгилмас куч” асари тўғрисида тайёрланган мультимедиа намоиш этилди. 

О библиотеке

Самаркандская областная библиотека была открыта в декабре 1911 года. Одним из организаторов библиотеки стал известный краевед и археолог В. Л. Вяткин. Подробнее...

Режим работы

Библиотека работает по будням с 09:00 до 18:00, в субботу с 09:00 до 17:00. Воскресенье — выходной.
Последняя пятница каждого месяца — санитарный день.

Контакты

140129, г. Самарканд, Университетский бульвар, 21

Тел.: (8366) 2398360, 2398163

Факс: 2398163

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Web: www.libsamarkand.uz 

Copyright © 2015 Самаркандский областной информационно-библиотечный центр им. А.С.Пушкина