A+ A A-
Администратор

Администратор

Китобдан ортиқ дўст йўқ жаҳонда

Nashr qilingan Yangiliklar

2019 йил 23 -апрель соат 10-00 да А.С.Пушкин номидаги Ахборот-кутубхона марказида “23-апрель Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” куни муносабати билан “Китобдан ортиқ дўст йўқ жаҳонда ” деб номланган очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.
Тадбирда Ёзувчилар уюшмасидан шоира Эътибор Маҳмудова , “Сўзангарон ” касб ҳунар коллежи ўқитувчи ва талабалари , SOS болалар маҳалласи тарбияланувчилари, “Баркамол авлод ” маркази ўқитувчи ва ўқувчилари китоб ҳақида маъруза қилиб , ёд олган шеърлари ва рақслари билан тадбир иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлдилар. Тадбир сўнгида Ахборот-кутубхона маркази томонидан табдирга фаол иштирок этган китобхонларга ташаккурнома ва совғалар берилди.

"ESPERANTO - XALQLAR VA MADANIYATLARNI YAQINLASHTIRUVCHI TIL"

Nashr qilingan E'lonlar

“Қодирий миллат қаҳрамони”

Nashr qilingan Yangiliklar

2019 йилнинг 15 апрел санасида Самарқанд вилоят А.С. Пушкин номидаги ахборот-кутубхона марказида Ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишлаб “Қодирий миллат қаҳрамони” деб номланган бадиий кеча бўлиб ўтди .
Тадбир Ахборот-кутубхона марказининг фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилди. Табдирни ахборот-кутубхона маркази директори Ш.Б.Ахмедова кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг Самарқанд Давлат Университетининг “Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси” катта ўқитувчиси, филология фанлари доктори Жабборова Дилафруз Эргашевна “Қодирий ва ўзбек романчилиги” деб номланган мавзуда маъруза қилди. СамДУ ўзбек филология факултетининг 206 - гуруҳ талабалари ўз маърузалари ва саҳна кўринишларини намойиш этдилар. 23 мактаб 11-синф ўқувчилари ва Самарқанд шаҳар 2 сон – мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиси Шохрух Ахматовлар ўз маърузалари билан қатнашдилар.
Сўнг АКМнинг Илмий услубият бўлими томонидан Қодирий ҳаёти ва ижодига бағишланган мультимедиа намойиш этилди.
Тадбир сўнгида тадбирнинг фаол иштирокчиларига ташаккурнома ва совғалар берилди. Тадбир бошловчиси иштирокчиларга ва китобхонларга ўз минатдорчилигини билдирди.

Kutubxona haqida

Samarqand viloyat kutubxonasi dekabr 1911 yilda ochilgan edi. Kutubxona tashkilotchilaridan biri mashhur etnograf va arxeolog VL Vyatkin bo'ldi. Batafsil ...

Ish tartibi

Kutubxona 09:00 dan 18:00 gacha, shanba 09:00 dan 17:00 gacha ochiq. Yakshanba - dam olish kuni.
Har oyning oxirgi juma - sanitariya kuni.

Bog‘lanish

140129, Samarqand sh, Universitet hiyoboni, 21
Tel.: (8366) 2398360, 2398163
Faks: 2398163
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. 
Web: http://libsamarkand.uz

Copyright © 2015-2019 A.S.Pushkin nomidagi Samarqand viloyat axborot-kutubxona markazi