A+ A A-
Администратор

Администратор

Йирик давлат арбоби, ўрта аср ислоҳотчиси, жасур адолатпеша саркарда Жаҳонгир Амир Темур таввалуд топган кунга бағишлаб Маънавият ва маърифат ёшлар билан ишлаш секторида “Амир Темур буюк саркарда, жангчи, ҳукмдор” деб номланган китоб- кўргазмаси ташкил этилди.

Буюк соҳибқирон Амир Темур таваллудига бағишланган бадиий кеча бўлиб ўтди. Тадбирни Самарқанд Кичик сержантлар тайёрлаш мактабининг оддий аскари Эрбеков Элбек олиб борди. Самарқанд Кичик сержантлар тайёрлаш мактабининг хотин - қизлар қўмитаси раиси Хамидова Юлдуз очиб берди. СамДУ Тарих факультети профессори “Амир Темур тарихига назар” тўғрисида маъруза қилди. Педагогика коллежи ўқувчилари шеър ва рақслари билан чиқиш қилди, ҳамда Кичик сержантлар томонидан тайёрланган саҳна кўриниши бўлиб ўтди.
Ахборот-библиография бўлими 1-тоифали кутубхоначиси Нигора Вохидова АКМ тўғрисида маълумот берди,Ахборот ўлкашунослик сектори бош кутубхоначиси Жунаидова Зарина Амир Темурнинг ҳаёти, қилган ишлари тўғрисида йиғилганларга маълумот берди. Ҳамда, АКМ томонидан Амир Темурга бағишланган китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Буюк соҳибқирон Амир Темур таваллудга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.  Тадбирни Самарқанд Ҳарбий госпитал командири Исмаилов Ахрор Азаматович очиб берди. СамДУ Тарих факультети ассистенти Умаров Сардор Якубович “Амир Темур тарихига назар” тўғрисида маъруза қилди. Самарқанд Ҳарбий госпитал кутубхонаси мудири Мақсуда Шодиева “Амир Темур ва Улуғбек замондошлари хотирасида” китобини шарҳлаб берди. АКМнинг Ахборот-ўлкашунослик сектори бош кутубхоначиси Зарина Джунаидова “Буюк Соҳибқирон” номли китоблар кўгазмасини шарҳлаб берди. Ахборот-библиография бўлими Нигора Вохидова АКМ томонидан нашр қилинган “Буюк Амир Темурга бағишланган адабиётларнинг электрон тақдимоти” 20.1 МБ мультимедиа, “Амир Темур” номли 8.1 Гб видеоролик ҳавола этилди. Мазкур видеоролик иштирокчиларга катта таассурот қолдирди.

Kutubxona haqida

Samarqand viloyat kutubxonasi dekabr 1911 yilda ochilgan edi. Kutubxona tashkilotchilaridan biri mashhur etnograf va arxeolog VL Vyatkin bo'ldi. Batafsil ...

Ish tartibi

Kutubxona 09:00 dan 18:00 gacha, shanba 09:00 dan 17:00 gacha ochiq. Yakshanba - dam olish kuni.
Har oyning oxirgi juma - sanitariya kuni.

Bog‘lanish

140129, Samarqand sh, Universitet hiyoboni, 21
Tel.: (8366) 2398360, 2398163
Faks: 2398163
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. 
Web: http://libsamarkand.uz

Copyright © 2015-2019 A.S.Pushkin nomidagi Samarqand viloyat axborot-kutubxona markazi