A+ A A-
Администратор

Администратор

А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят Ахборот-кутубхона маркази Абонемент сектори мудири Рахимова Гулбахор китоб акциясига ўз хиссасини кўшиб, Самарқанд шаҳар 10-сон Мехрибонлик уйига китоб совға қилди. Мехрибонлик уйи тарбияланувчилари олган ушбу китоблардан жуда ҳам мамнун бўлишди.

Сиз ҳам китоб совға қилинг

Nashr qilingan Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият. санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин –қизлар бандлигини таъминлаш” каби масалаларга доимий равишда эътибор қаратиб келмоқдалар.
Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурди.
Бу ташаббусни тўртинчисида ёшлар маънавиятини юксалтириш,улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилганлиги айтиб ўтилган. Шу ташаббусдан келиб чиққан ҳолда ёшларда болалик чоғидан китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш, уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлади.
Давлатимиз раҳбари мутасадди вазирлик ва идораларга “Китоб карвони” лойиҳаси доирасида бадиий, маърифий, ижтимоий мавзуларда китоблар чоп этиш ҳамда, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларга 1 миллион нусхадан кам бўлмаган адабиётларни етказиб бериш бўйича топшириқ берди. Йиғилишда шу нарсалар таъкидланиб ўтилдики, маҳаллий ҳокимликлар ҳар бир шаҳар ва туман марказида биттадан намунали китоб дўкони ташкил этиш кераклиги таъкидланиб, ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига барча шаҳар ва туманларда кўчма китоб павильионларини жойлаштириш кераклигини, “Библиобус”ларни йўлга қўйиш орқали қишлоқ ва овуллар аҳолисига кутубхона хизмати кўрсатиш вазифаси юклатилди.
Шу вазифалардан келиб чиққан ҳолда кўпчилик фуқаролар ўз мактабларига ва кутубхоналарга ўзлари яхши кўрган асарларини ёшлар маънавиятини юксалтириш,улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида акциялар ташкил қилиб китоблар совға қилмоқдалар.
А.С. Пушкин номидаги ахборот кутубхона марказимизга хам “Сиз ҳам китоб совға қилинг ” деб номланган акция ишлари олиб борилмоқда . Самарқанд Давлат Архитектура Қурилиш Институтининг Кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш кафедраси доценти Фируза Ғаниева хам ўзларининг севимли китобларидан бўлган 2 дона Низоми Джафаровнинг “С кем не бывает” деб номланган китобини совға қилдилар. Китоб Москва шаҳрининг “ Capital Press” нашрётида 2017 йилда чоп этилган.
Ахборот-кутубхона маркази жамоаси у кишига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Самарқанд вилоят А.С. Пушкин номидаги ахборот-кутубхона марказида Давлат арбоби , Соҳибқирон саркарда Амир Темур таваллуд топган кунга бағишлаб “Менким , Соҳибқирон жаҳонгир Темур ” деб номланган китоб тақдимоти ва давра суҳбати бўлиб ўтди. Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири Н.Мирзаева ўз маърузасида Темур фаолиятида муайян сиёсий йўл — майда феодал ҳукмронлигини тугатиш, муҳим халқаро карвон йўлларида устунлик қилиб турган Олтин Ўрда, Эрон ва бошқа мамлакатларнинг рақобатини енгиб, Мовароуннаҳрнинг сиёсий-иқтисодий қувватини таъминлай оладиган марказлашган давлат ташкил этиш эди. Амир Темур авваламбор мамлакатда давлат тизимини мустаҳкамлаш, бошқаришдаги тартиб-интизом, қонунчиликни кучайтириш, савдо-сотиқ, ҳунармандчиликни кенгайтиришга имконият яратиш, солиқларни тартибга солиш, мамлакат ҳимоясини таъминлаш йўлида қўшиннинг қудратини ошириш кабиларга катта эътибор берганлиги хакида ва Ахборот-кутубхона марказида мавжуд бўлган Амир Темур ҳаётига бағишланган адабиётлар ҳақида қисқача маълумот берди, хамда китобхонларни кўргазмага кўйилган адабиётлар билан танишишга таклиф қилди.

Kutubxona haqida

Samarqand viloyat kutubxonasi dekabr 1911 yilda ochilgan edi. Kutubxona tashkilotchilaridan biri mashhur etnograf va arxeolog VL Vyatkin bo'ldi. Batafsil ...

Ish tartibi

Kutubxona 09:00 dan 18:00 gacha, shanba 09:00 dan 17:00 gacha ochiq. Yakshanba - dam olish kuni.
Har oyning oxirgi juma - sanitariya kuni.

Bog‘lanish

140129, Samarqand sh, Universitet hiyoboni, 21
Tel.: (8366) 2398360, 2398163
Faks: 2398163
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. 
Web: http://libsamarkand.uz

Copyright © 2015-2019 A.S.Pushkin nomidagi Samarqand viloyat axborot-kutubxona markazi