
Администратор
1курс Чориев Шехроз ва доимий китобхонлар Элмуродов Илёс, Абдурашидов Маҳаммад, Арзикулова Шахло, Султанова Лазиза турли миллат тиллари Тадбирни Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази директор ўринбосари Н.У.Саидмурадова кириш сўзи билан очиб бердилар.
Маънавият ва маърифат ёшлар билан ишлаш сектори мудири М.Рахматова ва Самарқанд Давлат Университети талабаси Чориев Шехроз ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 21 февраль – “Халқаро она тили куни” деб эълон қилинганлиги, мазкур сана 2000 йилдан буён халқаро миқёсда кенг нишонланаётганлиги ва халқаро она тили кунининг мазмун-моҳиятида ҳар бир халқнинг ўз миллий тафаккури, маънавияти, руҳиятининг ўзагини ташкил этадиган тилга алоҳида муҳаббатнинг белгиси ўз аксини топиши ҳақида айтиб ўтдилар.
Шундан сунг Тожик ва тожик забон миллий маданий маркази раиси Абдувахоб Воҳидов сузга чикиб, бугунги кунда 6 мингга яқин тил бўлишига қарамасдан, ер юзи аҳолисининг катта қисми уларнинг фақатгина 150 турида мулоқот қилади, колган тилларни, асосан, хат, кутубхоналарда сақланадиган тарихий матнлар ёки маълум бир давраларда ишлатиладиган сунъий маданият кўринишида учратиш мумкин деб таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир давомида Самарқанд Давлат Университети Тилшунослик кафедраси ўқитувчиси Миржалол Боботаев ўз нутқида тенглараро тенг бўлган ўзбек тилининг ҳозирги авҳоли, она тили таълимининг ҳолати хамда ютуқ-камчиликлари ва тилимизга “Давлат тили мақоми” берилганига 30 йил бўлганлиги туғрисида маъруза қилди.
Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази Ахборот ва ҳуқуқ сектори мудири Шербоева Ирода ва жажжи китобхонимиз Бахромов Элнуржон уч тилда шеър айтиб тадбир иштирокчиларини хушнуд этдилар.
Тадбир давомида Самарқанд Давлат Университети 3-курс талабалари Рахмонбердиева Ситора, 1курс Содиқов Фирдавс, 1курс Сайфиев Улуғбек тарихи ҳақида маълумот,шеърлар ва саҳна куринишини намойиш этдилар.
Тадбир давомида иштирокчи ва йиғилганлар ўзларининг фикр мулоҳазалари билан ўзаро ўртоқлашдилар.
Захириддин Мухаммад Бобурнинг таваллуд кунига багишлаб “Шох ва шоир” деб номланган адабий- бадиий кеча.
2019 йил 13 февральда Самарканд вилоят ахборот кутубхона марказининг Абонимент сектори кошида Самарканд туманига карашли 5-сон умумтаълим мактаби 7”А” синф укувчилари билан биргаликда Захириддин Мухаммад Бобур таваллуд кунига багишлаб “Шох ва Шоир” деб номланган адабий-бадиий кеча булиб утди. Кечани АКМ директори Ахмедова Шаходат Бахриевна кириш сузи билан очиб берди. Шундан сунг Самарканд туманига карашли 5-сон умумтаълим мактабнинг 7”А” синф укувчилари шоир ижодига багишлаб тайёрлаб келган газалларидан намуналар ва бадиий чикишларини намойиш этитттди.
Тадбир сунгида АКМ томонидан тайёрланган “Шох-Шер-Шоир” деб номланган мультимедияси намойиши этилди.
Самарқанд вилоят А.С. Пушкин номидаги ахборот- кутубхона марказининг фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири Н.Мирзаева, хужжатларга ишлов бериш бўлими мудири Н. Нажмиддинова ва етакчи кутубхоначи томонларидан Буюк ўзбек шоири , мутафаккир , давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллуд топган кунга бағишлаб “Ғазал мулкининг султони ” мавзусида бадиий кеча утказилди.